Янгиликлар
28
Бошқарма фаолияти юзасидан брифинг ўтказилади!
Эслатиб ўтамиз, бугун соат 10-00да Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган фаолият юзасидан брифинг ўтказилади.
Брифинг давомида якунланган йилда эришилган самарали натижа, ютуқ ва камчиликлар, шунингдек 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар ҳақида батафсил маълумотлар берилади.
Брифингга барча журналист ва блогерларни таклиф этамиз!