Янгиликлар
Ҳамкорликда сайёр қабул ташкил этилди
Нишон туман адлия бўлими томонидан “Ойдин МФЙда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, жамиятда муносиб ўринларини топишда яқиндан кўмаклашиш, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар билан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, туман Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими мудираси иштирок этди.
Сайёр қабулда оилавий масалалар, соғлиқни сақлаш соҳасида, шунингдек, кредит олиш истагида бўлган хотин-қизларга ҳозирги кунда оммабоп ва даромадли бизнес турлари, янги бизнес ғоялари ва молиявий саводхонликни ошириш бўйича тушунтиришлар берилди.
Туман адлия бўлими томонидан 2 нафар фуқаронинг мурожаатлари ваколат доирасида ўрганиш учун қабул қилинди.