Янгиликлар
03
Эътирофга муносиб ходим
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг январь ойи якуни бўйича қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасини ривожлантириш ҳамда изчил ва бир хилда таъминлашда муносиб хизматлари учун Деҳқонобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Алибаев Убайдулла Норматович ойнинг энг яхши ходими деб топилди ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
У.Алиев ўз ишига жиддий ва масъулият билан ёндашиши, берилган топшириқ ва вазифаларни вақтида ва сифатли бажариши ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этиши билан ҳамкасбларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб, жамоада ўз ўрнига, ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлган.
Жамоа томонидан У.Алиевга давлатимиз равнақи йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатида омад, фаолиятида юқори марраларни тилаб қоладилар.