Янгиликлар
Ҳимоя ордери муддати узайтириб берилди
Қамаши туман адлия бўлими томонидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2021 йил 8 январь куни қабул қилинган “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2-сон қарори ижроси юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
“Оқгузар” МФЙда ўтказилган сайёр қабул давомида 12 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш берилди, 2 нафар фуқароларнинг мурожаатлари иш юритувига олинди.
Сайёр қабул давомида фуқаро С.Ж.нинг туман ИИБдан берилган ҳимоя ордери муддатини узайтириб бериш ҳақидаги мурожаати туман адлия бўлимининг қонуний аралашуви натижасида ижобий ҳал этилди ва туман ИИБ томонидан ҳимоя ордери муддати тегишли тартибда узайтириб берилди.