Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Ғузор туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида амалга оширган фаолияти юзасидан


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ғузор туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида муайян ишлар амалга оширилди.

                                                                                             

Келиб  тушган  мурожаатларнинг  кўриб  чиқилиши  бўйича

Бўлим томонидан 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 258 та мурожаатларнинг 254 та ҳал этилган бўлиб, шундан
244 таси қаноатлантирилган, 10 та ҳуқуқий тушунтириш берилган (мурожаатларни ҳал этишда 41 та жойига чиқиб ўрганилган).

Ўтказилган   сайёр    қабуллар

Бўлим томонидан 2020 йил давомида ҳамкор ташкилотлар иштирокида тумандаги 14 та МФЙларда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 580 та жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 65 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, 63 таси қаноатлантирилган ва 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Қонун  ҳужжатларини  ҳуқуқий  экспертизадан  ўтказиш  бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги
6 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
6 тасига розилик визаси қўйилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 8 та тақдимнома киритилиб, 1 та норматив-ҳуқуқий, 8 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарорлар ва бандлари бекор қилинди.

     Ўтказилган  ўрганишлар  ва  қўлланилган  таъсир  чоралари  бўйича

Бўлими томонидан ҳисобот даврида жами 8 та ўрганиш ва 83 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 183 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 8 418   та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 2 та жиноий таклиф, 121 та тақдимнома, 222 та огоҳнома 27 та маъмурий баённома, 17 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди.

                                               Натижада

- 54 нафар шахс интизомий (шундан 1 нафари эгаллаб турган давозимидан озод қилинган) ва 880 243 008 сўмдан ортиқ  пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.

- 36 та қонун талабларига зид равишда қабул қилинган қарор ва бошқа хужжатлар бекор қилинган.

Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 44 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан 40 та даъво ариза ва аризалар киритилиб тўлиқ қаноатлантирилган, 77 454 266 сўм манфаатдор шахс фойдасига ундирилган.

Амалга  оширилган  ҳуқуқий  тарғибот  тадбирлари  бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йил  давомида жами  939 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб,  шундан 629 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 273 таси оғзаки, 37 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 46 таси манзилли тарғибот ва 47 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.

Ғузор туман адлия

бўлими бошлиғи                                                               М.Қ. Салимов