Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар


Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 243 та мурожаатнинг 236 таси ҳал этилиб, шундан 148 таси ёки 61 фоизи қаноатлантирилди, 88 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида тумандаги давлат нотариал идоралари нотариуслар билан биргаликда тумандаги 57 та МФЙлардан 24 таси қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари адлия бўлимининг “facebook”даги саҳифаларига кенг ёритиб борилган.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 650тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 76 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 6 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2020 йил давомида қабул қилинган қарорлари ва фармойишлар мониторинг асосида ўрганиб чиқилиб, жами 10 та, шундан 1 таси норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий тусда бўлсада, адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинган ҳамда 9 таси қонун ҳужжатларига зид қарорлар қабул қилинганлиги аниқланиб, мазкур қарорлар ва фармойишларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш ёки бекор қилиш юзасидан 7 та тақдимномалар киритилди.

Қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 48 та таклифлар берилди.

Адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида жами 7 та ўрганиш ва 76 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганишлар давомида 112 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ва ушбу ўрганиш ва мониторинглар натижасида
7167 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 439 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Хусусан, 117 та тақдимнома, 23 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар ҳамда 299 та огоҳнома ҳамда 24 та даъво аризалар киритилди.Киритилган тақдимномалар натижасида 30 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 10 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари бекор қилинган ҳамда фуқароларга 580 678 420 сўмлик маблағ ундириб берилган.

Бундан ташқари киртилган 24 та даъво аризаларнинг барчаси қаноатлантирилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида жами 944 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 638 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 248 таси оғзаки, 58 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 105таси манзилли тарғибот ва 41 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.

Шаҳрисабз туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Узаков