Янгиликлар
Таътилдан қайтган ходим ишсиз қолмади
Қарши туман адлия бўлимига Бодомзор маҳалласида яшовчи фуқаро С.Н. мурожат қилган. Ўз мурожатида Қарши туман тиббиёт бирлашмасининг марказий дорихонасида орастабон (идиш ювувчи) бўлиб ишлаганлиги, туғруқ ва бола парваришлаш таътилига чиқиб, таътилдан қайтганидан кейин асосий иш ўрни берилмаётганлигидан шикоят қилган.
Иш берувчи томонидан таътилдан кейин ўз ўрнига ишга қайтмоқчи бўлган Н.С.га штатлар қисқарганлиги сабабли ўз ўрнига ишга қайтолмаслигини билдириб, ишга чиқишига асоссиз равишда тўсқинлик қилиб келинган.
Шундан кейин Н.Самадова ўз ҳисобидан бир йиллик таътилга чиққан. Шу давр давомида қилган бир неча мурожаатлари ҳам самарасиз якунланаверганлиги сабабли адлия бўлимига мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Туман адлия бўлимининг аралашуви билан Н.Самадова туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг буйруғига асосан, ўз вазифасига тенг бўлган иш билан, яъни хўжалик бўлимига ишчи вазифасига ишга қабул қилиниши таъминланди ва фуқаронинг узоққа чўзилган муаммоси ижобий ҳал этилди.