Янгиликлар
Косон туман адлия: 2020 йил сарҳисоби
Косон туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Косон туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 333 та мурожаатнинг барчаси ҳал этилиб, шундан 240 таси қаноатлантирилган, 79 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида бошқарма ва нотариал идоралар нотариуслар билан биргаликда тумандаги 41 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 1074 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 67 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва
норма ижодкорлиги бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 7 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
7 таси (5 таси ҳокимлик қарор лойиҳалари ва 2 таси Халқ депутатлари туман Кенгаши лойиҳалари) барчасига розилик визаси қўйилган.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2020 йилнинг 11 ойи давомида қабул қилинган қарорлари ва фармойишлар мониторинг асосида ўрганиб чиқилиб, жами 22 та, шундан 2 таси норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий тусда бўлсада, адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинган ҳамда мазкур қарорлар ва фармойишларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш ёки бекор қилиш юзасидан 9 та тақдимномалар киритилди.
Киритилган тақдимнома натижасида барча 22 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Косон туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида жами 8 та ўрганишлар ва 72 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 192 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 8 360 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 622 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Хусусан, 118 та тақдимнома, 449 та огоҳнома ва 28 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ва 27 та даъво аризалари киритилган.
Киритилган тақдимномалар натижасида 37 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 22 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари бекор қилинган, 1 458 618 351 сўмлик маблағ ундириб берилган.
Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 28 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида
27 та 23,9 млн. сўмлик даъво аризаси ва суд буйруғи чиқариш учун аризалар киритилган ва барчаси судлар томонидан қаноатлантирилган.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида жами 893 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 615 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 226 таси оғзаки, 52 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.