Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

МУБОРАК ТУМАН АДЛИЯ: 2020 ЙИЛ САРҲИСОБИ


Муборак туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида муайян ишлар амалга оширилди.

 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Муборак туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 185 та мурожаатнинг 183 таси ҳал этилиб, шундан 154 таси ёки 83,0 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 91,8 фоиз) қаноатлантирилган, 29 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 2 та мурожаат ҳал этиш учун тааллуқлиги бўйича юборилган.   

 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва

норма ижодкорлиги бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 7 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
7 таси (6 таси ҳокимлик қарор лойиҳалари ва 1 таси Халқ депутатлари туман Кенгаши лойиҳалари) барчасига розилик визаси қўйилган.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 12 та тақдимнома киритилиб,             2 та норматив-ҳуқуқий, 31 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарорларнинг бандлари бекор қилинди.

 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Муборак туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида жами
8 та ўрганишлар ва 88 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 221 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 3267 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 285 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Хусусан, 82 та тақдимнома, 164 та огоҳнома ва 25 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ва 14 та даъво аризалари киритилган.

Киритилган тақдимномалар натижасида 37 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 31 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари ҳамда 17 та назорат қилувчи органларнинг, 2 та бошқа ташкилотларнинг жами 50 та ҳужжатлари бекор қилинган, 367 514 251 сўмлик маблағ ундириб берилган.

Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 25 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида
14 та 33 704 804 сўмлик даъво аризаси ва суд буйруғи чиқариш учун аризалар киритилган ва барчаси судлар томонидан қаноатлантирилган.

 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

 

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида жами 964 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 712 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 206 таси оғзаки, 46 таси кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 126 таси манзилли тарғибот ва 17 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.