Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

24
Тиббиёт ходимлари учун тарғибот тадбири ташкил этилди

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг тизимидаги муассаса ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди.

24
Ходим ишга тикланди

Нишон туман адлия бўлими томонидан Нишон тумани “Балхияк” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Марқаев Дилмурод Дўстмурод ўғлининг “Балхияк” махалла фуқаролар йиғини Ҳарбий стол мутахассиси лавозимидан унинг розилигисиз асоссиз равишда бўшатилганлиги юзасидан қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

23
Коррупция – тараққиёт кушандаси

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ўзнефтгазинспекция” Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими ходимлари иштирокида “Коррупция-тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

23
Қонун устуворлиги таъминланди

Китоб туман адлия бўлими томонидан туман мактабгача таълим бўлимида ҳамда танлов асосида мактабгача таълим муассасалари  фаолиятида “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси ҳамда “Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида”ги Низом талабларига риоя этилиш аҳволи юзасидан ўрганиш ўтказилди.

21
Мулк ҳуқуқи таъминланди

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Косон тумани, “Истиқбол” МФЙ, Чилангар кўчасида яшовчи фуқаро Ш.Ҳайдаровнинг бузиб юборилган аралаш моллари савдо дўкони учун етказилган зарар қоплаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

21
Мулк ҳуқуқининг яна бир кафолати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли қарорининг қабул қилиниши мамлакатимизда мулк ҳуқуқининг кафолатланишида яна бир муҳим қадам бўлди.

20
Аҳоли учун қулайликлар

Қашқадарё вилояти адлия бошқармасининг давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек нотариал идорага турли хил сабабларга кўра кела олмайдиган фуқаролар учун қулайликлар яратиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

20
Мудҳиш иллатга қарши кураш

 Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган.

19
Коррупция – жамият учун хавфли иллат

Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир​. 

18
Низом талабларини бажармаганлик оқибатида...

Касби туман адлия бўлими томонидан “Меҳнат органларида бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида”ги Низомга асосан Касби туман қурилиш бўлимида 2018 йил ва 2019 йилнинг ўрганиш даврига қадар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ҳисобот топшириш аҳволи таҳлил қилинди.