Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Мулк ҳуқуқи таъминланди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Косон тумани, “Истиқбол” МФЙ, Чилангар кўчасида яшовчи фуқаро Ш.Ҳайдаровнинг бузиб юборилган аралаш моллари савдо дўкони учун етказилган зарар қоплаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўтказилган ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2853-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастури ҳамда вилоят ҳокимлигининг 2017 йил 31 мартдаги 238/03-сонли қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Косон туман деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини амалга ошириш тўғрисида туман ҳокимининг 2017 йил 3 апрелдаги Х-1110/04-сонли қарори қабул қилинганлиги ва шунга кўра, фуқаро Ш.Ҳайдаровга тегишли бўлган Косон туман деҳқон бозорида жойлашган аралаш моллари савдо дўкони “ORGINAL BAHOLASH” МЧЖ хулосаси билан 129 694 000 сўмга баҳоланган ва 2018 йилда Косон туман ҳокимлиги томонидан бузилганлиги ва тўғрисида фуқаро Ш.Ҳайдаров хабардор қилинмаганлиги маълум бўлди.

Вилоят адлия бошқармасининг аралашуви натижасида жорий йилнинг 26 ноябрь куни фуқаро Ш.Ҳайдаровнинг номига очилган пластик карточкасига 100 млн сўм компенсация пули тўлаб берилган. Бироқ қолган 29 694 000 сўм компенсация пул маблағи шу кунга қадар тўланмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги томонидан фуқаро Ш.Ҳайдаровга тўланмасдан қолган 29 694 000 сўм компенсация пул маблағини тўлаш чораларини кўриш юзасидан туман ҳокимлигига  тақдимнома киритилди.

Адлия органлари томонидан амалга оширилаётган бу каби ишлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминланишида, қонун ҳужжатларининг ижросини тўла ижро этилишида муҳим ўрин тутади.