Янгиликлар
Қонун устуворлиги таъминланди
Китоб туман адлия бўлими томонидан туман мактабгача таълим бўлимида ҳамда танлов асосида мактабгача таълим муассасалари фаолиятида “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддаси ҳамда “Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида”ги Низом талабларига риоя этилиш аҳволи юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўтказилган ўрганиш натажасида туман мактабгача таълим бўлими ҳамда 18, 21, 22 ва 26-сонли мактабгача таълим муассасаларида бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотлар туман бандликка кўмаклашиш марказига белгиланган вақтда тақдим этилмаганлиги аниқланди.
Аниқланган ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан туман бандликка кўмаклашиш марказига туман мактабгача таълим бўлими ҳамда 4 нафар мактабгача таълим муассасаси мудираларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 229-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги сабабли маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан таклиф киритилди.
Мазкур таклифга асосан туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туман мактабгача таълим бўлими мудирига нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари ва мактабгача таълим муассасаси мудираларига нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида маъмурий жаримага тортилди.