Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Ходим ишга тикланди


Нишон туман адлия бўлими томонидан Нишон тумани “Балхияк” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Марқаев Дилмурод Дўстмурод ўғлининг “Балхияк” махалла фуқаролар йиғини Ҳарбий стол мутахассиси лавозимидан унинг розилигисиз асоссиз равишда бўшатилганлиги юзасидан қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида Д.Марқаев мазкур лавозимда 2017 йил 21 сентябрдан 2019 йил 15 июлга қадар ишлаб келганлиги, “Балхияк” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг 2019 йил 15 июлдаги 15-сонли буйруғига кўра, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги аниқланган.

Буйруқда фуқаро Д.Марқаевнинг ташаббуси асосида қабул қилинганлиги кўрсатилган. Бироқ, меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинганда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 99-моддасида белгиланган талабларга риоя этилмаган.

Яъни, ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақли эканлиги, огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт.

Бундан ташқари, фуқаро Д.Марқаев буйруқ билан таништирилмаган ҳамда унга ушбу буйруқ нусхаси берилмаган, меҳнат дафтарчаси ҳам у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги тегишли ёзув киритилиб, унга қайтариб берилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига фуқаро Д.Марқаевни “Балхияк” МФЙ Ҳарбий стол мутахассиси лавозмига ишга қайта тиклашни, унинг мажбурий прогулда юрган кунлари учун ҳисобланиши лозим бўлган ўртача 1 008 688 сўмдан ойлик иш ҳақи миқдорида пул маблағини ундириб беришни ва 3 000 000 сўм миқдорда маънавий зарарни ундириш юзасидан даъво аризаси киритилди.

Суднинг ҳал қилув қарорига асосан фуқаро Д.Марқаевни “Балхияк” МФЙга ишга тиклаб, Д.Марқаевнинг фойдасига 4 251 028 сўм мажбурий прогули учун ҳамда 1 500 000 сўм манавий зарар ундирилиши белгиланди.