Янгиликлар
Тиббиёт ходимлари учун тарғибот тадбири ташкил этилди
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг тизимидаги муассаса ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сон қарори мазмун-моҳияти ва талаблари тушунтирилди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Бу каби тадбирларни мунтазам равишда ташкил этиш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни билан доимий таништириб бориш таклифини бердилар.