Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Коррупция – жамият учун хавфли иллат


Коррупция – давлат органлари ходимлари моддий ёки мулкий йўсинда, ғайриқонуний шахсий наф кўриш мақсадида, ўз хизмат мавқеидан фойдаланишида ифодаланадиган ижтимоий ҳодисадир​.

Бу иллатни йўқ қилиш мақсадида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, унинг олдини олишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси ва аниқ тизими яратилди.

Бу иллатга қарши кескин курашиш мақсадида қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Коррупцияга қарши курашишда идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ушбу йўналишдаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, бу борада юзага келаётган муаммоларни аниқлаш, ўрганиш, уни мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш, мазкур соҳани такомиллаштириш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан коррупцияга қарши бўйича қатор чора-тадбирлар асосида ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, коррупцияга нисбатан тоқатсизликни шакллантириш, коррупция ҳолатларининг олдини олиш каби чора-тадбирлар орқали қонун устуворлигини таъминлаш бунинг учун аҳоли орасида фаол ҳуқуқий тарғибот тадбирлари (танловлар, флешмоб ва акциялар) ташкил эитлмоқда.

Хусусан, Чироқчи туман адлия бўлими томонидан 62-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида ҳамда Х.Олимжон қишлоқ врачлик пунктида “Коррупция – жамият учун хавфли иллат” мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда тиббиёт ходимларига Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.

Тадбирда мавзуга оид 50 дан ортиқ тарқатма материаллари тарқатилди.