Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Низом талабларини бажармаганлик оқибатида...


Касби туман адлия бўлими томонидан “Меҳнат органларида бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисида ва мўлжалланаётган ходимлар ишдан озод этилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақида”ги Низомга асосан Касби туман қурилиш бўлимида 2018 йил ва 2019 йилнинг ўрганиш даврига қадар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ҳисобот топшириш аҳволи таҳлил қилинди.

Таҳлил давомида қурилиш бўлими томонидан 2018 йил ва 2019 йилнинг 9 ойи давомида ташкилотдаги мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар тумандаги аҳолини бандликка кўмаклашиш марказига топшириб борилмаган ва бундай амалиёт мавжуд эмаслиги аниқланди.

Шунинг учун туман қурилиш бўлим маълумотлари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг “Ish.mehnat.uz” сайтига жойлаштирилиб борилмаган.

Ваҳоланки, Низомнинг 2-бандида мавжуд иш ўринлари ва ходимларни ишдан бўшаши мумкин бўлган маълумотлар яъни юридик шахс сифатида фаолият юритаётган барча иш берувчилар учун мажбурий ва кичик тадбиркорлик субъектлари учун эса ихтиёрий эканлиги белгиланган бўлиб, бундай маълумотларни яширганлик ёки вақтида тақдим этмаганлик учун Меҳнат кодексининг 229-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан туман бандликка кўмаклашиш марказига туман қурилиш бўлими бошлиғи Аҳмедов Шовкатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 229-моддасининг биринчи қисмида ифодаланган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги сабабли маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан таклиф киритилди.

Мазкур таклифга асосан туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан Ш.Ахмедовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 229-моддасининг биринчи қисмига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари, яъни 2 230 000 сўм миқдорида маъмурий жаримага тортилди.