Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Мудҳиш иллатга қарши кураш


Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан вилоят телевидениесида мазкур иллатнинг давлатларнинг иқтисодий ва сиёсий салоҳиятига салбий таъсири, мамлакатимизда унга қарши олиб борилаётган кураш юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида вилоят адлия бошқармаси ва прокуратураси ходимлари иштирок этиб, мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва бунда коррупция жиноятига қарши курашиш юзасидан амалга ошириб келинаётган қатор чора-тадбирлар юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун даилган коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, яъни аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, унга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш хусусида фикр-мулоҳаза юритилди.