Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Аҳоли учун қулайликлар


Қашқадарё вилояти адлия бошқармасининг давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек нотариал идорага турли хил сабабларга кўра кела олмайдиган фуқаролар учун қулайликлар яратиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Хусусан, Қарши шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Р.Ўнгбаева томонидан Қарши туман Шилви қишлоғида яшовчи фуқаро Бўриев Жовлининг, Шаҳрисабз туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Д.Жамолова томонидан Шаҳрисабз туман “Қутчи” ҚФЙ ва Зачкана қишлоғида яшовчи фуқаролар Эшев Зокир, Эшева Манзура, Эшев Тоҳир, Эшев Зоҳир, Эшев Шокир, Эшева Мукаррам, Эшев Қобил, Эшева Марзияларнинг, Косон  туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Ҳ.Сайфиев томонидан Косон туман “Пахтазор” МФЙ 3/7-уй, 7-хонадонда яшовчи фуқаро М.Норқобилованинг иштирокидаги нотариал ҳаракатлар сайёр тарзда расмийлаштирилди.

Яккабоғ тумани 3-сон давлат нотариал идораси нотариуси Ю.Турдиева томонидан Яккабоғ тумани Янгиқўрғон қишлоғида яшовчи фуқаро Ишанқулова Махларнинг, Қарши шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Ф.Аллаярова томонидан Қарши шаҳар Д.Зокиров кўчаси 35-уйда яшовчи фуқаро Иноқов Акрамнинг, Қарши шаҳар 6-сон давлат нотариал идораси нотариуси З.Аллаярова томонидан Қарши шаҳар Бойсун кўчаси 5-уйда яшовчи фуқаро Дўсматова Муниранинг иштирокидаги нотариал ҳаракатлар нотариал идорадан ташқарида расмийлаштирилди.