Yangiliklar
Қарши тумани “Мевазор” МФЙда вилоят адлия бошқармаси ва туман адлия бўлими ходимлари, давлат нотариал идораси нотариуси, маҳалла раиси иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқларнинг таркибий қисми бўлмиш шахсларнинг давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожат қилиш қоидалари белгиланган. Бу қоидаларга кўра, ҳар бир шахс ўзини қизиқтирган ёки манфатдор бўлган масалаларда якка ўзи ёки кўпчилик билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ва халқ вакилларига ариза таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилишга ҳақлидир.
Инсон ҳуқуқларини таьминлаш–мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишларнинг асосий мақсади бўлиб, у мамлакат фуқаросининг яшаши учун муносиб шароитларни яратишга, унинг эркинлиги, шахсий дахлсизлигини кафолатлашга ҳамда ижтимоий ҳимояланишга қаратилган.
Чироқчи туман “Буранжуз” МФЙда маҳалла фаоллари иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар ўтказилиши муносабати билан “Мен шахсан ўзим овоз бераман” номли тарғибот тадбири ташкил этилди.
Мамлакатимизда истиқлолнинг илк кунлариданоқ инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо қилишга қаратилган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилиб, муайян натижалар қўлга киритилмоқда.
Муборак туманидаги Маданият саройида “Сардоба” МФЙ фуқаролари учун вилоят адлия бошқармаси, туман адлия бўлими, туман давлат нотариал идораси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, Давлат хизматлари маркази ходимлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Қашқадарё вилояти Юридик коллежида “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” фанидан “Давлатнинг функциялари тушунчаси, мазмуни ва белгилари” мавзусида ҳамда “Конституциявий ҳуқуқ” фанидан “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” мавзусида очиқ дарслар ташкил этилди.
Нишон туман адлия бўлими томонидан туман фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этиш аҳволи ўрганилди.
Мамлакатимизда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунини аҳолига етказиш, аҳамиятини тушунтириш фуқароларнинг ҳуқуқий билимини ошириш билан бир қаторда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси таъминланишида ҳам муҳим ўрин тутади.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида вилоят Юридик коллежи ўқувчилари ўртасида “Сайлов билимдонлари” кўрик танлови ташкил этилди.