Yangiliklar
Қарши туман адлия бўлими томонидан туман Халқ таълими бўлимида мактабларнинг тарих ва ҳуқуқ фанлари ўқитувчилари, ёшлар етакчилари иштирокида “Коррупция – тараққиётга таҳдид” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг 2019 йил 2-ярим йилликка мўлжалланган сайёр қабул жадвалига мувофиқ вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Исоқов раҳбарлигида бошқарма ва Қарши шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 31 октябрь куни Қарши шаҳридаги “Самарқанд” ва “Чақар” МФЙ фуқаролари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Адлия вазирлиги танлов ғолибига SPARK совға қилади! Адлия вазирлиги аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида “Ҳуқуқ билимдонлари” танловини ўтказади. Танлов 1 ноябрь куни бошланиб, 3 босқичда бўлиб ўтади. Ғолиблар Янги йил байрами арафасида эълон қилинади.
Қашқадарё вилояти юридик коллежи ўқувчилари Фуқаролик ишлари бўйича вилоят судига ташриф буюриб, иш жараёнлари билан танишдилар.
Коллежда дарслар фақат назарий жиҳатдан ташкил этилмасдан, амалиёт билан уйғун равишда ўтказилишига катта аҳамият берилади. Бу усул ўқувчиларда ҳуқуқий билим шаклланиши билан бир қаторда тажриба ва кўникма ҳам ривожланиб боришида муҳим аҳамият касб этади.
Ғузор туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири қабулхонаси Ғузор туман бўлими, туман давлат хизматлари маркази ходимлари иштирокида тумандаги “Ярғунчи” МФЙда ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Коррупция – тараққиёт кушандаси, давлатнинг миллий хавфсизлигига жиддий таъсир этувчи салбий омил ҳисобланади.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан сайлов қонунчилигини тарғиб қилиш, аҳолига Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси мазмуни ва аҳамиятини етказиш, уларни сиёсий жараёнда фаоллигини ошириш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Нишон туман адлия бўлимига Нишон тумани “Навбаҳор” МФЙда яшовчи фуқаро Жабборова Дилфуза мурожаат қилиб, Нишон Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ахборот ресурс марказининг ахборот хизмат кўрсатиш бўлими ходими вазифасида 2019 йил 1 июль кунига қадар ишлаб келганлиги, коллеж раҳбарининг 53-к-сонли буйруғи билан Д.Жабборова билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-банди билан асоссиз равишда бекор қилинганлигини билдирган.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг давлат нотариуслари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар натижасида фуқароларга қулайликлар яратилмоқда.
Муборак тумани адлия бўлими ҳамда Муборак туман Божхона пости ходимлари ҳамкорлигида тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида мактаб жамоаси ва юқори синф ўқувчилари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.