Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Жойларда сайёр қабуллар


Муборак туманидаги Маданият саройида “Сардоба” МФЙ фуқаролари учун вилоят адлия бошқармаси, туман адлия бўлими, туман давлат нотариал идораси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, Давлат хизматлари маркази ходимлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Ўтказилган сайёр қабулда 50 нафарга яқин фуқаролар иштирок этиб,  12 та мурожаат буйича оғзаки тушунтириш берилди, 2 та мурожаат туман адлия булими томонидан иш юритувига кабул килинди.

Тадбир иштирокчиларига кабул килинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2019 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори, нотариал соҳага тааллуқли қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.