Янгиликлар
Очиқ дарслар ташкил этилди
Қашқадарё вилояти Юридик коллежида “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” фанидан “Давлатнинг функциялари тушунчаси, мазмуни ва белгилари” мавзусида ҳамда “Конституциявий ҳуқуқ” фанидан “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” мавзусида очиқ дарслар ташкил этилди.
Дарс жараёнлари вилоят адлия бошқармаси ходими ва вилоят Юридик коллежи ўқитувчилари томонидан кузатиб борилди.
Дарслар ўтилиши давомида ўқувчиларга иннавацион усуллардан фойдаланган ҳолда билим бериш, уларни мавзу доирасида эркин фикрлашга ўргатиш, тасаввур ва тафаккурларини ривожлантиришга катта эътибор қаратилди.
Машғулотлар давомида давлат ва унинг функциялари тушунчалари, Ўзбекистон Республикаси давлатчилиги, ҳуқуқи, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унда фуқароларнинг белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлари тўғрисида тушунчалар берилди.
Ўқувчилар дарс давомида ўзлари томонидан тайёрлаб келинган кўргазмали қуролларни бошқа ўқувчилар билан ўртоқлашдилар. Дарслар эркин, савол-жавоб ва мунозараларга бой тарзда ўтди.
Очиқ дарс жараёнлари вилоят телевидениеси томонидан тасвирга олинди.