Янгиликлар
Сайловларда фаолликни ошириш лозим
Чироқчи туман “Буранжуз” МФЙда маҳалла фаоллари иштирокида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар ўтказилиши муносабати билан “Мен шахсан ўзим овоз бераман” номли тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда туман адлия бўлими ва “Нуроний” жамғармаси туман бўлими масъул ходимлари иштирок этиб, сайловга тайёргарликлар кўриш жараёни, овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш, участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларни, хоналарни ва овоз бериш хоналарини жиҳозлашга доир талаблар, овоз бериш вақти ва жойи, сайловчиларнинг шахсини аниқлаш, участка сайлов комиссиясининг овоз бериш кунидаги фаолияти, овоз бериш тартиби, сайловчиларнинг турган жойида овоз бериши, муддатидан олдин овоз бериш, участка комиссиясининг овоз бериш тугаганидан кейинги фаолияти ва бошқалар хусусида тушунтириш берилди.
Тадбир жараёнида такрорий овоз бериш жараёни, такрорий овоз бериш асослари, такрорий сайловни ўтказиш асослари ва тартиби юзасидан ҳам сўз юритилди.
Тадбир иштирокчиларига бу йилги сайловлар бошқа сайловлардан ўзгача руҳ ва қатъий тартибда ўтказилиши муносабати билан барча маҳалла фуқароларини сайлов жараёнларида фаол бўлишга ундаш вазифаси топширилди.