Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

28
Иншолар танловининг биринчи босқичи ўтказилди

Ҳозирда кўплаб давлатларда терроризм, айирмачилик, сепаратизм, уюшган жиноятчилик, шу жумладан коррупция авж олаётгани дунё жамоатчилигини ташвишга солмоқда. Ана шундай бир шароитда мансабдор шахсларнинг жиноятчилар билан тил бириктириши натижасида жамият сиёсий ва иқтисодий инқирозига юз тутиши мумкинлиги коррупциянинг ижтимоий хавфи нечоғлик юқори эканлигидан далолат беради. 

26
Радио орқали тарғибот

Жорий йилнинг декабрь ойида ўтказилиши назарда тутилаётган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш жараёни жадаллик билан давом этмоқда.

26
Жойларда семинарлар ташкил этилмоқда

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Ғузор туманидаги 77-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатида Ғузор, Қамаши ва Деҳқонобод туман ҳокимликлари ташкилий назорат гуруҳи раҳбарлари, адлия бўлимлари ходимлари, “Нуроний” жамғармаси бошлиқлари,  сайлов комиссиялари аъзолари иштирокида  жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан семинар ташкил этилди.

26
Маҳаллада сайёр қабул

Касби тумани адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 25 октябрь куни тумандаги 19-мактаб биносида “Оқтепа” МФЙ фуқаролари учун сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда туман адлия бўлими, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, давлат хизматлари маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши ходимлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

25
Соғлом танда соғлом фикр

Мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ҳар бир шахсни жисмоний чиниқтириш, мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларга оид 5 ташаббусидан бирида ҳам ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш лозимлиги илгари сурилган.

25
“Мен сайловга тайёрман” танлови ўтказилди

Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда ёшларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Мен сайловга тайёрман” республика танловининиг вилоят босқичи ташкил этилди.

25
Сиёсий жараёнларга муносиб тайёргарлик

Шаҳрисабз туман 70-сонли умумий ўрта таълим мактабида сайловолди тарғибот тадбири ташкил этилди. Мазкур тадбирда мактаб жамоаси ва фуқароларга сиёсий ҳуқуқлари, сайловларга тайёргарлик жараёнлари, сайловда иштирок этиш тартиби, сайловчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилиши, сайлов қонунчилигига  киритилган янгиликларга кўра сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи берилган фуқаролар, депутатликка номзодлар кўрсатилиши тартиби ва ҳоказолар хусусида тушунтириш берилди.

25
Сайёр қабуллар билан бир қаторда тарғибот тадбирлари

Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан “Бибиқорасоч” МФЙда туман Маъмурий суди раиси, ФҲДЁ ходимлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида 30 нафарга яқин фуқаролар иштирок этиб, тадбир ташкилотчиларига ўзларининг муаммо ва саволлари билан мурожаат қилдилар.

24
Сайлов қонунчилиги тарғиб қилинмоқда

Мамлакатимизда  Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларига ўтказиладиган сайловни қонунчиликда белгиланган тамойиллар асосида ташкил этиш мақсадида тайёргарлик кўриш жараёни жадал амалга оширилмоқда.

24
Иншолар танлови

Мамлакатимизда коррупцияни олдини олиш, фуқароларда унга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида  бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.