Янгиликлар
Қонун ҳужжатлари мазмуни тушунтирилди
Мамлакатимизда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунини аҳолига етказиш, аҳамиятини тушунтириш фуқароларнинг ҳуқуқий билимини ошириш билан бир қаторда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси таъминланишида ҳам муҳим ўрин тутади.
Касби туман адлия бўлими томонидан давлатимиз томонидан янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари, шунингдек жорий йилда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар арафасида фуқароларга сайлов қонунчилигини тарғиб қилиш мақсадида кўплаб тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Касби қишлоқ ва сув хўжалиги коллежида худди шу мақсадда ўтказилган тадбирда коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари, ёшлар етакчилари, шунингдек маҳалла фуқаролари ҳам иштирок этдилар.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва тадбиркорлик фаолиятига оид қабул қилинган норматив-хукукий хужжатларнинг мазмун-мохияти тушунтириб берилди.
Тадбир давомида мавзуларга оид тайёрланган буклет ва флаерлар тарқатилди. Иштирокчиларнинг берилган саволларига жавоб берилди.