Янгиликлар
Сайёр қабулларда сайлов қонунчилиги бўйича тушунтиришлар
Мамлакатимизда истиқлолнинг илк кунлариданоқ инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо қилишга қаратилган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар амалга оширилиб, муайян натижалар қўлга киритилмоқда.
Бу борада вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини доимий равишда ҳимоя қилиш мақсадида ҳар ҳафтанинг шанба кунлари сайёр қабуллар ўтказиб бормоқда. Шунингдек, ўтказилаётган тадбирларда қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий хужжатлар мазмун моҳияти тушунтириб борилмоқда.
Жумладан, Деҳқонобод туман адлия бўлими ҳамда туман Маъмурий суд раиси билан ҳамкорликда Торқопчиғай МФЙда жойлашган 29-ўрта мактабда сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда 80 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, 20 га яқин фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва жойида ҳал этилиб, 1 та мурожаат бўлим иш юритувига олинди.
Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан Хонтепа МФЙда сайёр қабул ташкил этилди. Қабулда туман адлия бўлими, ИИБ ва давлат нотариал идораси нотариуслари иштирок этишди.
Сайёр қабулда 40 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, 10 га яқин фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва жойида ҳал этилди.
Ўтказилган сайёр қабулларда адлия бўлимлари масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарор мазмун-моҳияти аҳолига тушунтирилди.
Иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига мутахасислар томонидан жавоблар берилди.