Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Yangiliklar

17
Ташкилотлар билан ҳамкорликда жонли тарзда мулоқот

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан аҳолини иш билан таъминлаш, электр энергияси, табиий газ таъминоти билан боғлиқ масалалар, пандемия шароитида жисмоний ва юридик шахсларга яратиб берилаётган солиқ имтиёзлари ва бошқалар хусусида фуқароларнинг саволларига жавоб бериш ва муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида вилоят телевидениесида давра суҳбати ташкил этилиб, тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

16
Икки нафар фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди

Туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир оилага” шиори остида уйма-уй юриб, ҳуқуқий маслаҳат бериш жараёнлари мунтазам равишда давом этмоқда.

16
Диққат эълон!!!

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси биносида соат 10-00 да ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.

16
Уйма-уй юриш натижасида


Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан “Истиқлол” МФЙда “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир оилага” шиори остида уйма-уй юрилиб, фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

13
Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш маркази фаолияти билан танишилди

Маълумки, жорий йил 17 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан давлат органлари ва ташкилотларига сифатли юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳри, Қарши ва Марҳамат туманларида эксперимент тариқасида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилди.

12
Сервитут ҳуқуқи нима?

Кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса — бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақлидир.

12
Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари кўрсатилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги қарори билан Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Унга кўра, бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими бола туғилганидан сўнг 1 кун ичида бола ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” ахборот алмашинуви тизимига киритади.

11
“Маҳалла+адлия” телеграм каналига аъзо бўлинг!

Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2020 йил 16 сентябрдаги қарорига кўра “Маҳалла+адлия” телеграм канали ташкил этилган.

11
Қарши туман юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан тадбир ташкил этилди

Қарши туман юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан тумандаги 4-мактабда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда туман адлия бўлими ҳузуридаги юридик хизмат кўрсатиш маркази ходими С.Турапов, Қарши тумани прокурор ўринбосари О.Атаков, Қарши туман ҳуқуқий маслаҳатхона бюроси бош мутахасиси Ш.Қушоқов ва 4-мактаб ходимлари иштирок этди.