Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Касби туман адлия бўлими: 2020 йил сарҳисоби


 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Касби туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 229 та мурожаатнинг 207 таси ҳал этилиб, шундан 190 таси ёки 83,0 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 91,8 фоиз) қаноатлантирилган, 17 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 21 та мурожаат ҳал этиш учун тааллуқлиги бўйича юборилган,
1 таси кўрмасдан қолдирилган ва мурожаатлар қолдиқда қолмаган.

Адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида бошқарма ва нотариал идоралар нотариуслар билан биргаликда тумандаги 16 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 548 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 42 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.

 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва

норма ижодкорлиги бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 6 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
6 таси (5 таси ҳокимлик қарор лойиҳалари ва 1 таси Халқ депутатлари туман Кенгаши лойиҳалари) барчасига розилик визаси қўйилган.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2020 йилнинг 11 ойи давомида қабул қилинган қарорлари ва фармойишлар мониторинг асосида ўрганиб чиқилиб, жами 8 та, шундан барчаси норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий тусда бўлсада, адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинган ҳамда мазкур қарорлар ва фармойишларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш ёки бекор қилиш юзасидан 14 та тақдимномалар киритилди.

Киритилган тақдимнома натижасида барча 12 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Касби туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида жами 8 та ўрганишлар ва 81 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 290 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 9 374 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 498 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Хусусан, 122 та тақдимнома, 295 та огоҳнома ва 33 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ва 48 та даъво аризалари киритилган.

Киритилган тақдимномалар натижасида 48 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 12 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари ҳамда 33 та назорат қилувчи органларнинг, жами 45 та ҳужжатлари бекор қилинган, 581 млн. 351,9 минг сўмлик маблағ ундириб берилган.

Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 33 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида
48 та 56,2 млн. сўмлик даъво аризаси ва суд буйруғи чиқариш учун аризалар киритилган ва барчаси судлар томонидан қаноатлантирилган.

 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

 

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида жами 1 367 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 909 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 341 таси оғзаки, 117 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 341 таси манзилли тарғибот ва 161 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.