Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

МАНЗИЛЛИ ТАРҒИБОТЛАР - САМАРАЛИ ЕЧИМ


Адлия органларини “Одилона қонунларни қабул қилиш, жамиятда қонунга ҳурмат рухини қарор топтириш — демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир” деган концептуал ғояни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган ягона давлат ҳуқуқий сиёсати амалга оширилишини таъминлайдиган профессионал хизматга айлантириш – адлия органлари ва муассасалари фаолиятининг энг устувор йўналишларидан биридир.

 

Ўтаётган вақт барча адлия органлари ва унинг тизимидаги идоралар учун чинакам масъулият даври бўлмоқда. Чунки адлия тизимининг ҳар бир ходими адлия вазирлигига коррупцияга қарши кураш рейтинги бўйича билдирилган юксак ишончни оқлаши ва унга муносиб бўлган ҳолда фаолият олиб бориши лозим.

Энг аввало, Адлия тизимидаги барча идораларнинг иш фаолияти “Очиқ адлия” тамойилига асосланганлиги, ишга қабул қилиш ва танлов жараёнларининг шаффоф ва ошкоралиги таъминланганлиги, очиқ ва онлайн мулоқотлар имконияти яратилганлиги, уйма-уй ва манзилли тарғиботларга катта аҳамият қаратилганлиги, фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотнинг ўрнатилганлиги адлия органларига бўлган ишончни соат сайин мустаҳкамламоқда.

Шу билан бирга, адлия органларининг жойларда олиб бораётган тарғибот тадбирларида фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишнинг замонавий ва таъсирчан услубларини жорий қилинаётганлиги, уларга қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш, аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш бўйича чора-тадбирларни тизимли равишда амалга амалга ошираётганлиги эътирофга сазовор бўлиб келмоқда.

Бундай таъсирчан услубларга манзилли тарғиботларни, онлайн сўровномалар ташкил этилганлигини, онлайн ҳуқуқий масалаҳатлар ташкил этилганлигини, ижтимоий тармоқларда олиб борилаётган самарали тадбирларни санаб ўтиш мумкин.

 

Адлия бўлимининг яна бир асосий вазифаларидан бири бу- ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқишдир. Мана шу вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан 2020 йил давомида Қарши туман Адлия бўлими томонидан давлат органлари ва ташкилотларнинг туман тузилмаларида ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан 90 га яқин таҳлил ва ўрганишлар ўтказилиб, 7500 дан ортиқ қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолати бўйича жами 226 та тақдимнома киритилган бўлиб, тақдимномаларнинг кўриб чиқилиши натижаларига кўра 54 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилган, 20 нафар шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

550дан ортиқ юридик шахслар қонун бузилишига йўл қўймаслик хусусида огоҳлантирилган. Ноқонуний қабул қилинган 34 та қарорлар бекор қилиниб, қонун устуворлиги таъминланган.

Хукуматимиз томонидан янги қабул қилинган 1200 та қонун хужжатлари давлат органлари ва ташкилотларининг туман тузилмаларига етказиб берилган.

Бўлим ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси” ва бошқа режа-жадвалларга асосан 1250 ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилган, уларнинг кўпчилиги уйма-уй кириб бориш орқали манзилли тартибда ўтказилган тарғиботлардир.

Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, гендер тенглик, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, мигрантлар ҳуқуқлари билан боғлиқ тарғиботлар таълим муассасаларида, маҳаллаларда, профилактик ҳисобга олинганлар ҳамда мигрантлар хонадонларида манзилли шаклда ташкил этилди, бундан кўзланган асосий мақсад эса, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ошириш ва ҳуқуқий билимларини юксалтиришдир.

Адлия идораларининг муҳим вазифаларидан бири фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тиклашда кўмакчи бўлишдир. Бу вазифа юзасидан адлия бўлимлари томонидан юзлаб мурожаатлар қабул қилиниб, ўзининг ечимини топмоқда.

 

Ўтган давр давомида Қарши туман Адлия бўлими томонидан белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, бир қатор ишлар амалга оширилди. Ҳусусан, 2020 йил давомида бўлим томонидан жисмоний ва юридик шахс вакилларидан келиб тушган жами 276 та мурожаатлар кўриб чиқилиб, улардан 267 таси қаноатлантирилди, 25 та мурожаатлар юзасидан муаллифларга батафсил тушунтиришлар берилди. 21 нафар фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан судларга аризалар ва даъво аризалари киритилди.

Ҳусусан, бўлим томонидан Қарши туман Боғибод МФЙда яшовчи фуқаро Сағдиева Софиянинг исми фамилияси нотўғри ёзиб кетилганлиги оқибатида 9 йиллик иш стажлари инобатга олинмаётганлиги, шу сабабли пенсия тайинлаш учун бир қатор муаммоларга дуч келаётганлиги сабабли мурожаат муаллифининг манфаатларини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига юридик фактни белгилаш тўғрисида ариза киритилиб, фуқаронинг қонуний манфаатлари таъминланди. Бўлим томонидан ҳудди шу мазмундаги яна 10 дан ортиқ фуқароларнинг манфаатлари судда ҳимоя қилинди.

Шунингдек, Қарши туман Батош МФЙда яшовчи ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, 2016 йилда туғилганлиги расман туғилганлиги қайд этилмаган вояга етмаган фуқаро Умиджон Жўраевнинг туғилганлигини қайд этилишида ва васий тайинланишида малий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, Санаев Алиқул Хуррамовични 2003 йилда туғилган фарзанди Хуррамова Мамлакатнинг ҳозирга қадар туғилганлиги қайд этилмаганлиги юзасидан мурожаати ўрганилиб, бўлим томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига фуқаронинг манфаатини кўзлаб киритилган ариза қаноатлантирилиб, ҳозирда 17 ёшга тўлган фуқаро Хуррамова Мамлакатнинг туғилишини қайд этилишида, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлишида кўмак кўрсатилди.

Бўлимда фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш юзасидан навбатчилик шакллантирилган, мурожаатларнинг аксарият қисми шахсий ва сайёр қабуллар жараёнида қабул қилинган.

Улар ҳудудлар буйича таҳлил қилинганда, туманнинг Кўчкак, Дашт, Жумабозор, Поштон, Боғобод, Мевазор, Чўлибўстон ҳудудларидан мурожаатлар нисбатан кўпроқ келиб тушганлиги ушбу ҳудудларда режали равишда манзилли тарғиботлар ташкил қилиш учун асос бўлди. Ходимлар томонидан ушбу ҳудудларда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби, нафақа тайинлаш, кредитлар ажратиш тартиби, тадбиркорликни ташкил этиш тартиби юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.

Шунингдек, бўлим томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орланлар билан ҳамкорликда бошқа фаолият билан боғлиқ бир қанча режали ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

 

Рисолат Абдуллаева.

Қарши тумани Адлия бўлими бошлиғи