Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан М А Ъ Л У М О Т


 

Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

          Бўлим томонидан 2020 йилнинг якуни бўйича жисмоний шахслардан жами бўлиб, 231 та мурожаат қабул қилиниб, шундан 88 таси сайёр қабул вақтида қабул қилиниб, 87 таси қаноатлантирилди, 122 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 21 таси тегишлилиги бўйича юборилди, 1 таси кўрмасдан қолдирилди. Бундан ташқари, мурожаатлар асосида фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига 27 та 193 873 400 сўмлик моддий зарарларни ундириш тўғрисида даъво ариза ва суд буйруғига ариза киритилиб, шундан 27 та суд буйруғи асосида 271 055 900 сўмлик сўмлик иш хақлари ундириб берилди, 12 таси тақдимномага асосан 41 524 600 сўм ундириб берилди.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Бўлим томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 6 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 6 тасига розилик визаси қўйилган.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 6 та тақдимнома киритилиб, 21 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлар бекор қилинган.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бўлим томонидан 206 та ташкилот ва муассасаларда ўрганиш ва мониторинглар ўтказилиб жами бўлиб 6 159 дан ортиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, 117 та тақдимнома ва 24 та маъмурий таклиф ва баённомалар тузилган ҳамда бошқа ташкилотларга, қонун хужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни олдини олиш тўғрисида 183 та давлат органлари ва ташкилотларга огоҳномалар киритилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида 56 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди ҳамда фуқароларга 526 429 104 сўмлик иш ҳақлари тўлаттириб берилди.

Бундан ташқари, 27 та Қашқадарё вилояти Иссиқлик манбаи ДУК ходимларининг ойлик иш ҳақларини ундириб бериш юзасидан суд буйруғига ариза киритилиб, 271 055 900 сўмлик иш ҳақларини ундириш бўйича суд буйруғи чиқарилди. Шунингдек, БТПЖ Қарши шаҳар бўлимига пенсия тайинлашни сўраб ёзган 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари асоссиз пенсия тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор чиқариб қайтарилганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар Маъмурий судига 7 нафар фуқаронинг манфаатида шикоят аризаси киритилди ва суд томонидан Қарши шаҳар пенсия жамғармасига 5 нафар фуқарога пенсия тайинлаш мажбурияти юклатилиб шикоят ариза қаноатлантирилди.

Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 18 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида шаҳар адлия бўлими томонидан 2020 йил давомида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти юзасидан таълим муассасаларида, меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда 219 та, телевидения орқали 4 та, радио орқали 4 та, газета ва журналларда 6 та, веб сайт ва бошқа ижтимоий тармоқларда 908 та жами 1182 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

 

Ўтказилган сайёр қабуллар бўйича

Бўлим томонидан бошқа давлат ташкилотлари билан биргаликда тумандаги 14 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 350 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 35 та мурожаатларга жойида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб ҳал этилди..

                                                                

      Қарши шаҳар адлия

      бўлими бошлиғи                                                       

Б.Хидиров