Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Мурожаатлар кўриб чиқилиши самарадорлиги...



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

 

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ

АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ

КАСБИ ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ

 

2020 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни
кўриб чиқилиши юзасидан

 

У М У М Л А Ш Т И Р И Ш

            

 

 

КАСБИ – 2021 йил

Касби туман адлия бўлими томонидан2020 йилдавомида жисмоний ва юридик шахсларданкелиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан

У М У М Л А Ш Т И Р И Ш

 

2021 йил 6январь                                                       Касби тумани

 

   

      Ўзбекистон Республикаси“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 35-моддасига кўра, Касби туман адлия бўлими (кейинги ўринларида “бўлим” деб юритилади) томонидан
2020 йилдавомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан умумлаштириш ўтказилди.

         Умумлаштириш жараёнида қуйидагилар аниқланди.

         Бўлимга 2020 йилдавомида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари томонидан жами 229та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 210 таси ёзмава 19 таси оғзаки шаклда келиб тушган.


        

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганида мурожаатлар 19тага (210та) ёки 0,9 фоизга кўпайган бўлиб, кўпайганлигининг асосий сабаби сифатида туман адлия бўлими томонидан амалга оширилаётган тарғибот тадбирлари, ўтказилаётган сайёр қабуллар ва уйма-уй юришлар натижасида фуқароларнинг адлия идораларига ишончи ортаётганлигини кўрсатишимиз мумкин.

Келиб тушган жами 229та мурожаатларнинг 223таси бевосита тўғридан-тўғри бўлимга келиб мурожаат этишган, 6таси почта алоқа тармоғи орқали келиб тушган.

Бўлим фаолияти бўйича:

Бўлимга келиб тушган 229та (ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтмаган) мурожаатларнинг барчаситўғридан-тўғри бўлимга келиб тушган бўлиб,
207таси бўлимда кўриб чиқилган, 21 таси тегишли идоралар ва ҳокимиятга юборилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган.

Бўлимга келиб тушган мурожаатларни ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 19 тага (210та) кўпайганлигини кўришимиз мумкин.


Келиб тушган жами мурожаатларнинг 224 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 3 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид ва қолган 2 таси бошқа соҳалар бўйича ҳисобланади.


Бўлимга2020 йилдавомида келиб тушган мурожаатларнинг 95 таси шикоят, 134 таси ариза шаклидаги мурожаатлар ҳисобланади.

Бўлимга ҳисобот даврида келиб тушган шикоятларнинг хусусияти бўйича кўриб чиқилганда, энг кўп мурожаатлар 58 таси меҳнат низолари юзасидан, 7 таси ижтимоий ҳимояга доир қонунлар юзасидан,2 таси ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 1 таси комунал тўловлар юзасидан, 4 таси таълимга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 1 таси солиқ соҳасига оид қонун ҳужжатлари юзасиданҳамда 22таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.


Ҳисобот даврида келиб тушган 229та мурожаатларнинг 207таси ҳал этилган бўлиб, шундан 190таси ёки 91,8 фоизи қаноатлантирилган,
17 таси ёки 8,2 фоизига ҳуқуқий тушунтириш берилган (мурожаатларни ҳал этишда 42 таси жойига чиқиб ўрганилган бўлса, 3 таси бўйича мутахассис жалб этилган), 21 та мурожаат ҳал этиш учун тааллуқлиги бўйича юборилган, 1 таси кўрилмасдан қолдирилган (ёки аноним), иш юритувда мурожаатларқолдиқдақолмаган(ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтмаган).


Қаноатлантирилган мурожаатлар бўйича 7 та 19 570,3 минг. сўмлик жисмоний шахслар фойдасига пул суммаларини ундириш бўйича тақдимномалар киритилиб, ижроси таъминланган ва 1 нафар масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судига 4 та 12 298,6 минг. сўмлик даъво аризалари киритилиб, даъво талаби қаноатлантирилган, Касби туман маъмурий судига 5 та даъво аризаси киритилиб, суд томонидан қаноатлантирилган, 8 та ҳужжатлар бекор қилинган, лекин маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифтаъсир чоралари киритилмаган.

Бундан ташқари, бўлимбошлиғи томонидан ҳисобот даврида шахсий қабуллар натижасида 111 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, шундан
16 маротаба жойларда сайёр қабуллар ташкил этилиб, жами 35 та мурожаатлар қабул қилинган.

Бўлимбошлиғи томонидан 76 та мурожаат бевосита бўлим маъмурий бинода шахсий қабул қилинган, 35 таси сайёр қабулда қабул қилинган мурожаатлар ҳисобланади.

Келиб тушган мурожаатларнинг 107 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 3 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид ва қолган 1 таси бошқа соҳалар бўйича ҳисобланади.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 89 таси ҳал этилиб, 78 таси қаноатлантирилган, 21 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 1 таси кўрмасдан қолдирилган.

Бўлим ходимлари томонидан ҳисобот даврида шахсий қабуллар натижасида 112 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, шундан16 маротаба жойларда ташкил қилинган сайёр қабуллардан, жами 7 та мурожаатлар қабул қилинган.

Бўлим ходимлари томонидан 105 та мурожаат бевосита бўлим маъмурий бинода шахсий қабул қилинган, 7 таси сайёр қабулда қабул қилинган мурожаатлар ҳисобланади.

Келиб тушган мурожаатларнинг барчаси, яъни 112 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид ҳисобланади.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 112 таси ҳал этилиб, 107 таси қаноатлантирилган, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Бўлим томонидан 2020 йилдавомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилган бўлиб, муддат бузилиши ҳолатига йўл қўйилмади.

Бўлим томонидан 2020 йилдавомида туман давлат нотариал идораси нотариусива бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги 41 та МФЙлардан 16 таси қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари ижтимоий тармоқларда ёритилган.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 548дан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 42 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, бўлим томонидан
2020 йилдавомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан ўтказилган умумлаштириш натижаларига кўра қуйидаги хулоса келинди:

1. Бўлим ходимлари мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиб, ҳуқуқий томонлама кўмак бериш;

2. Мурожаатларни кўриб чиқишда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя этиш;

3. Мурожаатларни қабул қилиш, расмийлаштириш, узоқ ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиш, сайёр қабулларда муаммоли масалаларни кўтариш ва ечимини топиш, қаноатлантириш даражасини ошириш, тегишлигига кўра мурожаатларни камроқ юбориб, уларни имкон қадар кўриб чиқиш, мурожаат натижасида аниқланган ҳолатлар бўйича таъсир чораларини қўллаш;

4. Мурожаатларни кўриб чиқишда барча важларига атрофлича тўхталиб, жойига чиққан ҳолда ҳамда мутахассислар жалб қилиб ўрганиш лозим бўлади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Касби туман адлия бўлими