Янгиликлар
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими фаолияти юзасидан...
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан аҳолини хабардор қилиш, мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йил давомида бўлим томонидан 120 дан ортиқ оғзаки, 450 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот тадбирлари ташкиллаштирилган.
Бўлим томонидан коронавирус пандемиясига қарши курашиш даврида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишда ижтимоий тармоқлардан самарали тарзда фойдаланилмоқда.
Хусусан, вилоят адлия бошқармасининг расмий веб-сайти, телеграм ижтимоий тармоғидаги канал ва “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали ҳар куни янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва аҳамияти юзасидан аннотация ва инфографикалар, аҳолини қизиқтирадиган масалалар юзасидан савол-жавоблар тарқатилмоқда.
Вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан амалга оширилган ижобий ишлар, қаноатлантирилган мурожаатлар, олиб борилган тарғибот тадбирлари юзасидан 200 га яқин маълумотлар ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилди. Бу аҳолининг адлия органлари фаолиятидан хабардорлик даражасини ошириши билан бир қаторда, адлия органларига нисбатан бўлган ҳурмат ва ишончни ошишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Бўлим томонидан адлия органлари фаолияти бўйича оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар ташкил қилинмоқда.
Хусусан, вилоят адлия бошқармаси томонидан пандемия шароитида амалга оширилган ишлар, соҳа фаолиятида олиб борилаётган ислоҳотлар, жорий йилнинг 9 ойи давомида олиб борилган ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан, мамлакатимизда коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ва уларнинг натижаси ҳамда самарадорлиги хусусида кўрсатувлар тасвирга олинди ва вилоят телевидениеси орқали ёритилди.
Бўлим томонидан янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва аҳамиятини ёритиш юзасидан ҳам қатор ишлар амалга оширилди.
Хусусан, Қашқадарё вилоят телевидениесида Китоб ва Шаҳрисабз туман адлия бўлимлари ходимлари иштирокида “Волонтёрлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 31 декабрдаги “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 829-сон қарори мазмуни ва аҳамияти юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил
19 майда қабул қилинган “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5997-сон Фармонига асосан Қарши туманида эксперимент тариқасида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолияти юзасидан репортаж тайёрланди.
2020 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Яккабоғ тумани ва Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлимлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан лавҳа тайёрланиб, Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси “Диёр янгиликлари” инфармацион дастурида намойиш этилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Очиқ адлия” (“Open Justice”) дастурини амалга ошириш юзасидан Косон ва Муборак туман адлия бўлимлари фаолияти очиқлигини таъминлаш мақсадида репортаж тасвирга олинди.
Шунингдек, пандемия даврида нотариал идоралар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш юзасидан кўрсатув тайёрланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация
id-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 129-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сон ҳамда жорий йилнинг 17 юнь куни қабул қилинган “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қарорлари юзасидан давра суҳбати ташкил этилиб, қарорлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди.
Бундан ташқари, бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва уни қўллаш амалиёти юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.
Семинар вилоят вилоят Ички ишлар, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Бандлик бош бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилди.
Тадбир “ZOOM” платформаси орқали ташкил этилиб, ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари ҳамда туман ва шаҳар тизими ходимлари иштирок этди.
Вилоят адлия боршқармаси масъул ходими томонидан Қонуннинг мазмуни ва аҳамияти хусусида тўхталиб ўтилди. Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ва ташкилотлари ваколатлари, тазйиқ ва зўравонликни олдини олишга қаратилган якка тартибдаги чора-тадбирлар, уларнинг турлари, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларни махсус марказларга жойлаштириш ва бошқа маслалар хусусида батафсил тўхталиб ўтилди.
Вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда “Юрт таровати” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг қабул қилинганлининг
28 йиллиги муносабати билан “Конституция-ғурурим менинг” номли онлайн мақолалар танлови ўтказилди ва ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бўлим томонидан ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловининг биринчи ва иккинчи босқичлари ташкил этилиб, ғолиблар муносиб рағбатлантирилди.
Шунингдек, вилоят адлия бошқармасида вилоятимиз ёшлари иштирокида “Ёшлар фестивали” доирасидаги тадбир, Қашқадарё вилоят юридик техникуми талабалари иштирокида Қарши шаҳридаги “Яшил бозор” савдо марказида ҳамда аҳоли гавжум бўлган кўчаларида “Коррупцияга йўқ дейлик” ва “Ёшлар коррупцияга қарши” шиорлари остида акцияси ташкил этилди.
Бўлим томонидан давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида ўтган йилнинг сўнги 3 ойи давомида Қашқадарё вилоят Божхона ҳамда Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва вилоят давлат Архив иши бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат корхонаси ва “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхонаси Қашқадарё филиали ходимлари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.