Янгиликлар
Онлайн мақолалар танлови ғолиблари тақдирланди
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг ташаббуси билан Қарши ҳарбий прокуратураси ҳамда “Юрт таровати” газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда “14 январь - Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ҳарбий хизматчилари ўртасида “ВАТАН – УЛУҒ, БУРЧ – МУҚАДДАС” номли ташкил этилган онлайн мақолалар танлови ғолиблари аниқланди.
Бугун вилоят адлия бошқармасида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси Дехқонобод туман бўлими ходими Юлдашев Ўткир Ибрагимович биринчи ўрин, Жанубий ғарбий махсус округ, Муборак гарнизони 53943-ҳарбий қисм дивизион командирининг Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Қурбонов Араббой Зокиржонович иккинчи ўрин, Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юрти подполковниги, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар фанлар кафедраси бошлиғи Хаитов Джахонгир Эркинович учинчи ўринни қўлга киритди.
Мақолалар бошқа манбалардан кўчирилмаганлиги, стилистик, грамматик ва имловий хатолардан ҳолилиги ва мақола мавзусининг мазмун – моҳияти тўлақонли равишда очиб берилганлигига кўра баҳоланди.
Танлов ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, фаол иштирок этган иштирокчилар ҳам бошқарма ва ҳамкор ташкилотлар томонидан муносиб рағбатлантирилди.