Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Қишлоқ хўжалиги ходимлари иштирокида семинар ташкил этилди


Қайси соҳа вакили бўлмасин, ўз соҳаси бўйича қонун ҳужжатлари бўйича етарли билим ва кўникмага эга бўлсагина, тажрибали ва билимли ходим сифатида эътироф этилади.

Худди шунингдек, вилоятдаги қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган ходимларда ҳам фаолият юзасидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва аҳамияти ҳақида тушунчага эга бўлиш, ўзаро фикр алмашиш мақсадида жорий йилнинг 12 январь куни Касби туманида семинар ташкил этилди.

Туманидаги А.Навоий номидаги маданият саройида ўтказилган тадбирда вилоятнинг барча туман ҳокимлари ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишида ишловчи ходимлар иштирок этди.

Семинарда вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари ҳам иштирок этиб, амалдаги меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш, ер ажратиш бўйича туман ҳокимининг қарор ва баённомаларини расмийлаштириш тартиблари юзасидан кўргазмали материаллар ёрдамида тушунтириш ва маълумотлар берилди.