Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Қамаши туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар


Қамаши туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 12 ойи давомида муайян ишлар амалга оширилди.

 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2020 йилнинг 12 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 208 (207) та мурожаатнинг 208 (137) таси ҳал этилиб, шундан 204 (198) таси ёки 99 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 95.5 фоиз) қаноатлантирилган, 4 (6) таси бўйича тушунтириш берилган.

           Масалан, Қамаши туман адлия бўлими томонидан тумандаги "Қорасув" МФЙ да яшовчи фуқаро Ш.Тоштемированинг 2 ёшгача нафақа пулларини ўз вақтида тўлаб берилмаётганлиги ҳақидаги мурожаати ўрганилиб, фуқаро Ш.Тоштемировага адлиянинг аралашуви билан 2 млн. 432 минг 760-сўмлик нафақа пуллари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.

            Ёки, Қамаши туман адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига туман ветеринария бўлими ходимлари манфаатини кўзлаб, 11 та 23 млн 684 минг 958 сўмлик кўп йиллик хизматлари учун устама пулларини ундириш тўғрисида аризалар киритилиб, мазкур аризалар суд томонидан тўлиқ қаноатлантирилди.

Адлия бўлими томонидан 2020 йил 12 ойи давомида давлат нотариал идоралари нотариуслари билан биргаликда тумандаги барча 12 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 375 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 7 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.

 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 7 (6) та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 10 та тақдимнома киритилди ва               63 та қарорларнинг тегишли бандлари қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

 

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 8 (13) та ўрганиш ва                 54 (13) та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 279(117) та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва натижада 11035(14835) та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 89 (61) та тақдимнома, 31(26) та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 204(112) та огоҳнома киритилди.

Натижада 21(37) нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиб,    880 млн 301 минг  525 сўм пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.

Жумладан, Қамаши туман эпидемиологомик осойишталик марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2020 йилдаги                               ПФ-5969-сонли Фармони ҳамда 24.04.2020 йилдаги ПҚ-4695-сонли Қарорлари ижроси мониторинг қилинганида, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда иштирок этаётган тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимларни моддий раҳбатлантириш ишлари амалга оширилмаганлиги оқибатида 80 нафар тиббиёт ва бошқа ходимларга жами 373 млн. 129 минг сўм пул маблағлари тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, адлия бўлимининг аралашуви билан ушбу пул маблағлари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.

Шунингдек, Қамаши туман адлия бўлими томонидан туман халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимларида “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5 ва 7-бандлари ижроси бўйича ўтказилган мониторинг натижасига кўра адлия бўлими томонидан киритилган тақдимномага асосан, тумандаги ҳалқ таълими бўлими тизимида ишлаб келган 37 нафар ходимларга 192 млн.                247 минг сўм ҳамда тумандаги мактабгача таълим бўлими тизимида ишлаб келаётган 15 нафар ходимга 37 млн. 239 минг сўм жами эса 229 млн.                    486 минг сўм миқдоридаги ҳомиладорлик ва туғиш таътили бўйича нафақа пуллари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.

Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 31 (26) нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга 44 (21) та даъво аризалари киритилган бўлиб, 44(21) таси қаноатлантирилди ва 91 млн 840 минг сўм тегишли фуқароларга ундириб берилди.

Хусусан, Қамаши туман адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига туман ветеринария бўлимида ишловчи 11 нафар ходимларининг манфаатларини кўзлаб, 23 млн. 684 минг                       958 сўмлик кўп йиллик хизматлари учун устама пулларини ундириш тўғрисида аризалар киритилиб, мазкур аризалар 06.08.2020 йилда ФИБ Яккабоғ туманлараро суди томонидан кўриб чиқилиб, тўлиқ қаноатлантирилди.

 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 886(840) та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 461(81) таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 333(680) таси оғзаки, 92 (72) та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.

Мисол учун, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси, туман адлия бўлими, туман ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг                  20.12.2019 йилдаги 1023-сон Қарори билан тасдиқланган "Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун Ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида"ги Низоми мазмун-моҳиятини аҳолига, айниқса тадбиркорларга тушунтириш мақсадида семинар ташкил этилди. Семинарда бошқарма масъул ходими А.Хасанов тадбир иштирокчиларига инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда слайдлар намойиш этиш орқали аукционда қатнашиш шартлари ҳақида тушунтириш берганидан сўнг соҳа вакиллари тадбир иштирокчилардан тушган саволларга батафсил жавоб берилиб, флаер ва буклетлар тарқатилди.

Шу билан бирга, Вилоятнинг "Юрт таровати" газетасида 11.12.2020 йилда Қамаши туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Каххаровнинг "Инсон ҳуқуқлари олий қадрият" мавзусида бўлим бош маслаҳатчи К.Аролов ва етакчи маслаҳатчиси Ж.Жонқобиловларни "Коррупция жамият кушандаси " мавзуларида мақолалар чоп этилди.

 

Мақолаларда, Инсон ҳуқуқлари кафолатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан бир қаторда, коррупция тушунчаси, жазо турлари ва оқибатлари ёритилди.

Қабул қилинаётган қонунлар ва бошка норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳар бир тумандаги ижрочиларга етиб боришини таъминлаш бўйича туман адлия бўлимининг электрон почталарига юборилган 1201(1715) қонун ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, ижрочиларга реестр ва Ехат оркали юборилиши таъминланган.

 

Қонун ҳужжатларига таклиф бериш бўйича

        

Қамаши туман адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 12 ойида қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 110 (50) та таклифлар берилди.

 

Қамаши туман адлия

бўлими бошлиғи                                                              Ш.Каххаров