Yangiliklar
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилган давлат харидлари тўғрисида маълумот
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида уларга ҳуқуқларини тушунтириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фермер хўжаликлари муаммоларини аниқлаш бўйича сўровлар ўтказиш ҳамда соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш мақсадида жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда.
Қамаши туман адлия бўлими томонидан “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси эълон қилинганлиги ҳақида тумандаги "QAMASHI" газетасининг 11-12 сонидаги мақолада ёритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича Косон туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 5 июль куни туманнинг СЭО ва ЖСХ бўлими ходимларига Ўзбекистон Репсублкиаси Президенти сайловининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича Косон туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 5 июль куни туманнинг Нартибаланд маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Репсублкиаси Президенти сайловининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.
Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг2021 йил 25 июндаги “Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 5161-сон қарори билан янада мустаҳкамланди.
Жорий йилнинг 5 июль куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими масъул ходими томонидан вилоят телерадиокомпаниясининг “Олтин воҳа” радиоси орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5150-сон қарори мазмун-моҳияти тўғрисидан – тўғри эфир орқали тушунтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича Касби туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 2 июль куни туман Санитария эпидимиологик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлимида Ўзбекистон Репсублкиаси Президенти сайловининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.
Гўзал ахлоқ, юксак тарбия, эстетик завқ инсоният фазилатининг гавҳарларидирки, булар катта-кичик барча учун зарур. Оилада ҳар қайсимиз, мактабларда муаллимлар болаларни озодаликка, гўзалликка интилишга, хушмуомалалик ва юксак одобга, ўзаро ҳурмат ва дўстликка ўргатишимиз зарур.
Косон туман адлия бўлими томонидан туманнинг Некўз қишлоғида яшовчи фуқаро Д.Ниёзованинг 2021 йил 3 июндаги уйида якка тартибда ўқитилаётган ўқувчиси Ш.Бахриддиновга 2 йилдан буён ногиронлик аравачаси берилмаётганлигидан норозилиги тўғрисидаги мурожаати бўлим томонидан ўрганиб чиқилиб, жорий йилнинг 2 июль куни Ш.Бахриддиновга ногиронлик аравачаси олиб берилиши таъминланди.
Бундан ташқари, фуқаро Д.Ниёзованинг 90-умумий ўрта таълим мактабидан моддий ёрдам ажратилишида амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати ҳам адлия бўлими томонидан қаноатлантирилиб, унга иш жойидан 1.190.000 сўм моддий ёрдам тайинланиши ва тўланиши таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 2 июль куни туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ва Молия бўлимлари ходимлари иштирокида Ўзбекистон Репсублкиаси Президенти сайловининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.