Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Нишон туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 6 ойи давомида ҳуқуқий тарғибот ва маърифат йўналишида амалга оширилган тарғибот тадбирлари бўйича


Нишон туман адлия бўлими (кейинги ўринларида “Бўлим” деб юритилади) томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари юзасидан умумлаштириш ўтказилди.

         Умумлаштириш жараёнида қуйидагилар аниқланди:

Туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 6 ойи давомида жами 684 маротаба ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.

Хусусан, 2021 йил 6 ойи давомида оммавий ахборот воситалари орқали жами 347 маротаба, шундан 2 маротаба телевидениеда, 4 маротаба радиода, 7 маротаба газета ва журналларда, 334 маротаба веб сайт ва бошқа ахборот воситаларида чиқишлар қилинган.

Шунингдек, 2021 йил 6 ойи давомида жойларда жами 319 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот, шундан 31 маротаба маъруза, 26 маротабадан давра суҳбати ва 6 маротаба семенар орқали аҳолига янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти етказилган.

Шунингдек, 256 маротаба хонадонга уйма-уй борибтарғибот тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида 1852 нафар фуқаролар қамраб олинган.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, бўлим томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари юзасидан ўтказилган умумлаштириш натижаларига кўра қуйидаги хулоса келинди:

- тарғибот тадбирларини оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширишга алоҳида эътибор бериш ва чиқишлар сонини ошириш, шунингдек тарғибот тадбирларини амалга оширишда иннавацион воситалардан самарали тарзда фойдаланиш;

- туман адлия бўлими томонидан олиб борилаётган тарғибот тадбирларида кўргазмали ҳуқуқий тарғибот материалларидан самарали фойдаланиш;

- ижтимоий тармоқлар орқали аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида турли хил мавзуларда савол-жавоблар, викториналар ташкил этиш;

- ижрочилар ва аҳолини қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан яхшилаш мақсадида кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш ва таҳлил қилиш, ушбу соҳада ишларни янада такомиллаштириш борасида таклифлар ишлаб чиқиш;

- тадбиркорлар, хотин-қизлар ва ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий тарғибот тадбирларни янада самарали йўлга қўйиш.


Туман адлия бўлими

бошмаслаҳатчиси                                                                     А.М.Усмонов