Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Ғузор туман адлия бўлимининг 2021 йил 1-ярим йил давомида амалга оширган фаолияти юзасидан


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ғузор туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-ярим йил давомида муайян ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2021 йил 1-ярим йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 189 та мурожаатларнинг 170 та ҳал этилган бўлиб, шундан 134 таси қаноатлантирилган, 37 та ҳуқуқий тушунтириш берилган, 3 таси кўрмасдан қолдирилган, 9 таси ҳал этиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, 6 мурожаат кейинги чоракда қолдиқ бўлиб ўтган. (мурожаатларни ҳал этишда 31 та жойига чиқиб ўрганилган).

Ўтказилган   сайёр    қабуллар

Бўлим томонидан 2021 йил 1-ярим йил давомида ҳамкор ташкилотлар иштирокида тумандаги 24 та МФЙларда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 860 та жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 62 та мурожаатлар иш юритувга қабул қилиниб, 41 таси қаноатлантирилган ва 13 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган, 4 таси ҳал этиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, 3 мурожаат кейинги чоракда қолдиқ бўлиб ўтган.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 3 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 3 тасига розилик визаси қўйилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 5 та тақдимнома киритилиб, 8 та қарор ва фармойишлар бекор қилинди.

     Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бўлими томонидан ҳисобот даврида жами 7 та ўрганиш ва 41 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 89 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 4 706 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 73 та тақдимнома, 207 та огоҳнома 36 та маъмурий баённома, 3 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди.

  Натижада

- 25 нафар шахс интизомий (шундан 5 нафари эгаллаб турган давозимидан озод қилинган) ва 578 206 125 сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.

- 8 та қонун талабларига зид равишда қабул қилинган қарор, фармойиш ва бошқа хужжатлар бекор қилинган.

Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 38 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан 31 та даъво ариза ва аризалар киритилиб тўлиқ қаноатлантирилган, 95 692 560 сўм манфаатдор шахс фойдасига ундирилган.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2021 йил 1-ярим йил давомида жами 656 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 393 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 228 таси оғзаки, 35 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 228 таси манзилли тарғибот ва 33 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.

Ғузор туман адлия

бўлими бошлиғи                                                               М.Қ. Салимов