Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Яккабоғ туман адлия бўлимининг 2021 йилнинг 6 ойи сарҳисоби


Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида муайян ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 195 та мурожаатларнинг 173 таси ҳал этилиб, шундан 135 таси ёки 76,2 фоизи қаноатлантирилган, 38 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Ҳисобот даврида 18 та қолдиқ мурожаатлар мавжуд.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 5 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 5 тасига розилик визаси қўйилган.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 2 та тақдимнома киритилиб, 1 та ҳоким қарори бекор қилинган.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 8 та ўрганиш ва 33 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 116 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 3 659 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 53 та тақдимнома, 31 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 452 та огоҳнома киритилди.

Натижада 24 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, 141 млн. 141 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилган. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 11 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга 29 та 1 млрд. 751 млн 020 минг сўмлик даъво аризалари киритилган бўлиб, суд томонидан қаноатлантирилган.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 698 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 517 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 149 таси оғзаки, 32 та ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.