Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида муайян ишлар амалга оширилди.


Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида муайян ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2021 йилнинг 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 155 та мурожаатларнинг 149 таси ҳал этилиб, шундан 80 таси ёки 55,00 фоизи қаноатлантирилган, 71 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 4 таси тегишлилигига кўра бошқа идораларга юборилган, кўрмасдан қолдирилган мурожаатлар мавжуд эмас, ҳисобот даврида 2 та қолдиқ мурожаатлар мавжуд.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 2 тасига розилик визаси қўйилган.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 2 та тақдимнома киритилган, бекор қилинган қарорлар мавжуд эмас.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 7 та ўрганиш ва 36 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 105 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 2250 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 39 та тақдимнома, 17 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 185 та огоҳнома киритилди.

Натижада 6 нафар шахс интизомий ва 76 млн. 120 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилган. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 9 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга 7 та даъво аризалари киритилган бўлиб, суд томонидан қаноатлантирилган.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 524 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 362 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 139 таси оғзаки, 23 та ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.

Қарши шаҳар

адлия бўлими бошлиғи                                                                   Д.С.Усмонов