Янгиликлар
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-ярим йили давомида амалга оширилган ишлари.
Вилоят адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари жросини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, танқидий таҳлил асосида изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан бўлимга жорий йилнинг ўтган даври давомида 205 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 118 та мурожаатлар кўриб чиқилиб ҳал этилди, 80 та мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишлилигига кўра бошқа ташкилотларга юборилди, кўриб чиқилиб ҳал этилган мурожаатларнинг 42 таси қаноатлантирилди.
Келиб тушган 29 та мурожаатларни ўрганишда мутахассислар жалб этилган бўлса, 5 та мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилди.
Бўлим томонидан шу давр мобайнида 7 та соҳада ўрганиш ҳамда 4 та қонун ҳужжатининг ижроси бўйича мониторинг ўтказилди.
Ўрганиш ва мониторинг натижалари бўйича жами 1 981 та қонун бузилиши ва камчиликлар аниқланиб, ушбу ҳолатларни ташкилотлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, 733 та санитария-эпидемиология назорати органларида, 469 та бошқа назорат қилувчи идораларда, 295 та таълим муассасаларида, 39 та коммунал хизмат кўрсатиш идораларида, 8 та қурилиш ва архитектура идораларида, 2 та бандлик ва меҳнат муносабатлари идораларида ҳамда 435 таси бошқа ташкилотлар ҳиссасига тўғри келади.
Ўрганиш ва мониторинглар натижасида тегишли ташкилотларга 33 та тақдимномалар, 10 та маъмурий таклифлар, 51 та огоҳномалар киритилган бўлса, судларга фуқаролар ва тадбиркорлар манфаатида 20 та 2 млрд. 293 млн сўмлик даъво аризалари киритилди.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 49 нафар шахслар интизомий, 9 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, тақдимномаларга асосан 203 млн сўм маблағлар қонуний эгаларига қайтарилган ҳамда 115 та ноқонуний ҳужжатлар (қарорлар) бекор қилинган ва 1 тасининг ижроси тўхтатилган.
Судларга киритилган даъво аризаларининг 15 таси кўриб чиқилиб, судларнинг ҳал қилув қарорларида даъвогарлар фойдасига 1 млрд. 727 млн сўм ундириш белгиланган.
Бўлим томонидан ташкилотлар фаолиятида ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида аниқланган тизимли муаммо ва камчиликларларни бартараф этиш ҳамда соҳани янада ривожалантириш юзасидан хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда 70 дан ортиқ таклифлар ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Адлия вазирлигига юборилган.
Соҳага оид жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 6 марта сўровномалар ўтказилиб, уларда 4 315 нафар респондентлар иштирок этди.
Бўлим томонидан жами 106 маротаба ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 37 марта ОАВ орқали (4 та телевидения, 8 та радио, 6 та газета ва 19 та веб-сайт орқали), 68 маротаба оғзаки ҳамда 1 маротаба кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилган.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш
бўлими