Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар


Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 244 та мурожаатнинг 226 таси ҳал этилиб, шундан 141 таси ёки 62 фоизи қаноатлантирилди, 84 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-ярим йиллиги давомида тумандаги давлат нотариал идоралари нотариуслар билан биргаликда тумандаги 57 та МФЙлардан 24 таси қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари адлия бўлимининг телеграм ҳамда “facebook”даги саҳифаларига кенг ёритиб борилган.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 520тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 54 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 2 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида қабул қилинган қарорлари ва фармойишлар мониторинг асосида ўрганиб чиқилиб, қарорлар ва фармойишларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш юзасидан 2 та тақдимнома киритилди.

Қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 33 та таклифлар берилди.

Адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида жами 7 та ўрганиш ва 37 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганишлар давомида 80 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ва ушбу ўрганиш ва мониторинглар натижасида
2158 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 449 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Хусусан, 48 та тақдимнома, 33 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар ҳамда 300 та огоҳнома ҳамда 58 та даъво аризалар киритилди.Киритилган тақдимномалар натижасида 25 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 2 та давлат ташкилоти ҳужжатлари бекор қилинган ҳамда фуқароларга 426224812сўмлик маблағ ундириб берилган.

Бундан ташқари киртилган 58 та даъво аризаларнинг барчаси қаноатлантирилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-ярми давомида жами 686 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 427 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 228 таси оғзаки, 31 таси кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 225таси манзилли тарғибот ва 112 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.

Шаҳрисабз туман адлия бўлими бошлиғиШ.Узаков