Янгиликлар
ДЕҲҚОНОБОД ТУМАН АДЛИЯ: 2021 ЙИЛ 2-ЧОРАК САРҲИСОБИ.
Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 2-чораги давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 2-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 188 та мурожаатнинг 181 таси ҳал этилиб, шундан 122 таси ёки 78,7 фоизи қаноатлантирилган, 59 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 3 таси ҳал этиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган ва 5 таси қолдиқ бўлиб қолган.
Адлия бўлими томонидан 2021 йил 2-чораги давомида бошқарма ва нотариал идоралар нотариуслар билан биргаликда тумандаги 23 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 465 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 60 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва
норма ижодкорлиги бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 5 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан
5 таси (4 таси ҳокимлик қарор лойиҳалари ва 1 таси Халқ депутатлари туман Кенгаши лойиҳалари) барчасига розилик визаси қўйилган.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2021 йилнинг 6 ойи давомида қабул қилинган қарорлари ва фармойишлар мониторинг асосида ўрганиб чиқилиб, жами 18 та қарорлар ва фармойишларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш юзасидан 7 та тақдимномалар киритилди.
Киритилган тақдимнома натижасида барча 18 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 1-чораги давомида жами 7 та ўрганишлар ва 37 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 120 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 2878 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 374 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Хусусан, 53 та тақдимнома, 283 та огоҳнома ва 24 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф (баённома)лар ва 14 та даъво аризалари киритилган.
Киритилган тақдимномалар натижасида 26 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, шундан 4 нафар шахс билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган, 18 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари бекор қилиниб қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилган, 715 796 739 сўмлик маблағ ундириб берилган.
Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 23 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида 14 та 37 068 100 сўмлик даъво аризаси ва суд буйруғи чиқариш учун аризалар киритилган бўлиб, шундан 10 та 22 650 100 сўмлик суд буйруғи судлар томонидан қаноатлантирилган ҳамда қолган 4 та 14 436 000 сўмлик суд аризалари қолдиқда.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 6-чораги давомида жами 622 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 316 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 281 таси оғзаки, 25 таси кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.