Yangiliklar
Коррупция давлат хизматчиларининг порахўрлиги, мансабини суистеъмол қилиши, ҳокимиятнинг обрўсизланишига, мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига сабаб бўлади. Бундай жиноятлар давлатнинг миллий хавфсизлигига жиддий таҳдид солади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори билан “Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисида низом” тасдиқланди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда нотариат институтининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳамда нотариал идоралар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифат даражасини ошириш бўйича изчил ишлар амалга оширилаётганлиги сабабли, нотариал хизматлар кўрсатишнинг тезкорлигини ошириш мақсадида Нотариал палата Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ташаббусига биноан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 16 май куни вилоятдаги хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариуслар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Қашқадарё вилоят сув хўжалиги бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимларида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 67, 100, 102 ва 109-моддалари талабларига риоя этилиши ҳолати бўйича таҳлил ўтказилганда, 307 та қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди ва фуқароларга 66 638 537 сўм пул маблағлари ўз вақтида тўланмай келинаётганлиги маълум бўлди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан карантин чоралари давом этаётганлиги муносабати билан фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида, давлатимиз томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти юзасидан кенг тарғибот ишларини олиб бориш, фуқароларнинг саволларига қонунларга асосланган ҳолда жавоб бериш ва юзага келган муаммоларига ечим топиш мақсадида ҳуқуқий маслаҳат беришда онлайн тарзда мулоқот ташкил этилмоқда.
Савол: Яқинда ишдан бўшадим, лекин 2015-2019 йилларда меҳнат таътилига чиқмаганман. Фойдаланилмаган таътилларни олиш тартиби қандай?
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси Қашқадарё вилоят бўлинмаси 2020 йил
15 май куни 721-сон реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилди ва гувоҳнома берилди.
Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш ҳисобига аҳоли бандлигини, даромадларини ва турмуш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 30 январда “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Оила жамият ва давлат ҳимоясида
15 май мамлакатимизда Халқаро оила куни муносабати билан Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими масъул ходими томонидан “Олтин воҳа” радиоси орқали
“Оила жамият ва давлат ҳимоясида” мавзусида интервью берди.
Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил
20 сентябрдаги ялпи йиғилишида 1994 йилдан бошлаб 15 май кунини- Халқаро оила куни деб белгиланган. Президентимизнинг 2018 йил
27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ҳар йили 15 май мамлакатимизда Халқаро оила куни сифатида нишонланади.