Янгиликлар
Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан 2020 йилда 11-15 май кунлари амалга оширилган ишлар
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон электрон компьютер спорти федерацияси Қашқадарё вилоят бўлинмаси 2020 йил
15 май куни 721-сон реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилди ва гувоҳнома берилди.
Косон туманидаги “Майдаёбу” диний ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги юзасидан гувоҳномаси яроқсиз ҳолга келганлиги юзасидан мурожаати бўйича ҳужжатлар ўрганиб чиқилди ва гувоҳнома Дубликати берилди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган Грант танловларининг 1-2-босқичлари, эълон қилинган Ижтимоий буюртмалар, Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан эълон қилинган грантлар юзасидан, жумладан уларнинг эълон қилинган ва тугаш муддати, ажратилиши режалаштирилган грант миқдори, вақти, шартлари ва бошқалар юзасидан ННТларга электрон маълумот тақдим этилди.
Бошқарма ходимлари А.Худайбердиев ва Э.Дустовлар томонидан “Жамоатчилик палатаси - фуқаролар, жамият ва давлат ўртасидаги муҳим босқич пойдевори”, “Юридик таълим ва фан ривожида янги босқич” мавзуларида мақолалар ёзилди ҳамда шаҳар ва туман газеталарига чоп этиш учун берилди.
Бўлимга келган мурожаатлар ва оғзаки сўровлар асосида соҳа фаолиятига оид 18 та савол-жавоб шаклида рукн тайёрланди ва бошқарма веб сайти ва “Facebook”даги саҳифада ёритилди.
Бўлим ходимлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг мажбуриятлари ва уларнинг давлат рўйхатидан ўтказаётганда тўланадиган бож йиғимлари юзасидан 2 маротаба пост шаклида чиқишлар қилинди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 5 та таклиф тайёрланди.
Бўлимга келган фуқаро Х.Юсуповнинг Ҳакамлик судларини ташкил этиш юзасидан мурожаати ўрганиб чиқилди ва ўрганиш натижаси юзасидан мурожаат қаноатлантирилди.
Нодавлат нотижорат
ташкилотлар бўлими