Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Ирригация ва мелиорация объектларини қуришда субсидиялар ажратилади


Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори билан “Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисида низом” тасдиқланди.

Низомга кўра, Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилади.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаридан ошмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан (субсидия сифатида) тузилган инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битими доирасида бир марта қоплаб берилади.

Бунда лойиҳа ташаббускорларининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритиш учун ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция ишлари харажатларининг қолган қисми уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

Лойиҳа ташаббускорлари қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланиб, сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплашга маблағ олиш учун тегишли равишда Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- ариза-талабнома;

 - амалга оширилган қуриш ва реконструкция ишлари харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси (ҳисоб-фактура ва бошқалар);

- туман ҳокимининг (қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари раислигида) фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича якунланган ишларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси.

Қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунлангандан сўнг жойлардаги Сув хўжалиги органлари уч кун мобайнида лойиҳа ташаббускорлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни умумлаштириб ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

 

Қарши туман адлия бўлими

бош маслаҳатчиси

Р.Равшанов