Янгиликлар
Оила жамият ва давлат ҳимоясида
15 май мамлакатимизда Халқаро оила куни муносабати билан Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими масъул ходими томонидан “Олтин воҳа” радиоси орқали
“Оила жамият ва давлат ҳимоясида” мавзусида интервью берди.
Интервьюда бош қомусимизга мувофиқ оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланганлиги ҳамда оила жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги тўғрисида сўз юритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш бўйича асосий йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 11 сентябрдаги “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилиб, қарор билан ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартиблари ҳақида батафсил маълумот берилди.