Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида...


Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида...

Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш ҳисобига аҳоли бандлигини, даромадларини ва турмуш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 30 январда “Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида боғдорчилик, узумчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга кўра:

·                    Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди;

·                    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига интенсив боғ, токзорлар барпо этиш ва иссиқхоналар қуриш учун қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари, захирада турган ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, шунингдек, яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган ер майдонлари 10 йилгача муддатга вақтинча фойдаланиш шарти билан ажратилади

·                    интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ишлари агентликлар ва Жамғарма томонидан, шунингдек, агентликлар билан келишган ҳолда бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади;

·                    интенсив боғ, токзорлар ва иссиқхоналар тижорат банклари, лизинг компаниялари, Жамғарма ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан аҳолига лизинг ёки кредит шартлари асосида берилади;

·                    интенсив боғ ёки токзорлар — улар ҳосилга киргунга қадар (турига кўра) имтиёзли давр билан, иссиқхоналар — бир йиллик имтиёзли давр билан лизинг олувчига етти йилгача муддатга лизингга берилади;

·                    тижорат банклари интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштириш учун — улар ҳосилга киргунга қадар (турига кўра) имтиёзли давр билан, иссиқхона қуриш лойиҳаларини молиялаштириш учун — бир йиллик имтиёзли давр билан етти йилгача муддатга кредит ажратиши мумкин, “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури оирасида ҳамда Жамғарма маблағлари ҳисобига ажратиладиган кредитлар бундан мустасно.