Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Фуқаролар ҳуқуқлари таъминланмоқда


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Қашқадарё вилоят сув хўжалиги бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимларида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 67, 100, 102 ва 109-моддалари талабларига риоя этилиши ҳолати бўйича таҳлил ўтказилганда, 307 та қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди ва фуқароларга 66 638 537 сўм пул маблағлари ўз вақтида тўланмай келинаётганлиги маълум бўлди.

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича жами 12 та тақдимномалар киритилди ва ҳудудий меҳнат органларига 3 та маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритилди, шунингдек 16 та ноқонуний қарорлар бекор қилинди. 

Инсон ҳуқуқлари бўлими томонидан туман (шаҳар) адлия бўлимларининг ташкилотларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан ўтказилган таҳлил натижалари умумлаштирилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги 866-сонли “Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси таҳлил қилинганда, Қашқадарё вилоятидаги ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан бир қанча қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Хусусан, ўтказилган таҳлил давомида 165 та МФЙлар қамраб олиниб, улар томонидан 4 428 та қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди ва фуқароларга 118 839 187 сўм пул маблағлари ўз вақтида тўланмай келинаётганлиги маълум бўлди. Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича жами 48 та тақдимномалар киритилди ва 3 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилди.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом ижроси таҳлил қилинганда, бир қанча қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Хусусан, ўтказилган таҳлил давомида 21 та ташкилотлар қамраб олиниб, улар томонидан 1 078 та қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди ва фуқароларга 393 430 789 сўм пул маблағлари ўз вақтида тўланмай келинаётганлиги маълум бўлди. Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича жами 19 та тақдимномалар киритилди.

Инсон ҳуқуқларини

ҳимоя қилиш бўлими