Янгиликлар
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан 2020 йилда 11-15 май кунлари амалга оширилган ишлар
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан карантин чоралари давом этаётганлиги муносабати билан фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида, давлатимиз томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти юзасидан кенг тарғибот ишларини олиб бориш, фуқароларнинг саволларига қонунларга асосланган ҳолда жавоб бериш ва юзага келган муаммоларига ечим топиш мақсадида ҳуқуқий маслаҳат беришда онлайн тарзда мулоқот ташкил этилмоқда.
Ижтимоий тармоқлар орқали мақолалар, савол-жавоблар, қонун ҳужжатлари юзасидан аннотациялар ва инфографикалар жойлаштирилмоқда.
Бўлим томонидан 11-15 май кунлари “Қашқадарё оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси” МЧЖга қарашли бўлган “Воҳа” ва “Қашқадарё пресс” газеталари, www.teleradio.uz интернет телерадиоси, www.vohapress.uz янгиликлар сайти орқали фуқаролар томонидан кўп келиб тушган саволлар юзасидан 18 та онлайн тарзда берилган жавоблар ёритилди.
Давлатимиз томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтирувчи 50 га яқин савол-жавоблар, мақолалар ижтимоий тармоқлар орқали бериб борилди.
Шунингдек, бўлим томонидан ижобий ҳал этилган мурожаатлар бўйича мақола тайёрланиб, “Инсон ва қонун” ҳамда “Юрт таровати” газетасининг кейинги сонларида чоп этилиши учун юборилди ҳамда “Qashqadaryo.adliya.uz” сайтида, “facebook” ва бошқа ижтимоий тармоқларда ёритилди.
Фуқароларнинг Конституция нормаларини билиш даражасини, коррупцияга оид билим ва муносабатларини, шунингдек ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти даражасини аниқлаш бўйича ижтимоий тармоқларда сўровномалар ўтказилди.
15 май – Халқаро оила куни муносабати билан мақола тайёрланиб, “Юрт таровати” газетасида чоп этиш учун тақдим этилди.
Вилоят “Олтин воҳа” радиоси орқали “Оила жамият ва давлат ҳимоясида” мавзусида чиқиш қилинди.
Интервьюда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.